Хорижда олий маълумот олиш
Сиз бирор марта хорижда олий маълумот олиш сизни қизиқтириши тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз?
Энди буни жуда оддий ва фойдали тарзда амалга ошириш мумкин.
Бизнесни бошқариш коллежи (Европа иттифоқи, Латвия) Сизга ўз мамлакатингиз ҳудудидан чиқмаган ҳолда Европада тан олинган хориждаги олий маълумотни рус тилида олишни таклиф этади.
Буни қандай амалга ошириш мумкин, деб сўраяпсизми?
Технологиялар даврининг ривожланиши билан бизнесни бошқариш Коллежи масофадан ўқитиш шаклидаги замонавий ўқитишни таклиф этади. Бу шу нарсани англатадики, Сиз энди Европада ўқишингиз, бу вақтда эса ўз мамлакатингизда бўлишингиз мумкин. Бунинг учун Сизга керак бўладиган ягона нарса интернетга уланган компьютердир.
Ҳозирнинг ўзида бизнесни бошқариш Коллежида Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ирландия, Англия, Норвегия, Франция, Бельгия, Голландия, Финляндия, Дания, Чехия, Швейцария, Греция, Туркия ва Канадада яшайдиган талабалар таълим олишмоқда.
Бизнесни бошқариш Коллежи – Латвия Республикасининг таълим муассасалари Регистрида рўйхатга олинган (Рақ. 3347802338) аккредитациядан ўтган олиш ўқув юртидир. Бизнесни бошқариш Коллежига (BVK ёки КУБ) 2003 йилда асос солинган ва у масофадан ўқитиш шаклидаги биринчи даражали олий профессионал маълумот олишни таклиф қилади.
Агар хорижда олий маълумот олиш ва ўз вақтингизни ўзингиз режалаштиришни хоҳласангиз, Бизнесни бошқариш Коллежи – Сиз учун жуда тўғри танловдир. Биринчи даражали олий профессионал маълумотни Сиз масофадан ўқитиш шаклида 2,5 йил ичида оласиз.
Ўқишга марҳамат!
Масофадан ўқитиш тўғрисида батафсил маълумотлар олиш учун
Бизнесни бошқариш Коллежи тўғрисида батафсил маълумотлар олиш учун






